19.9 C
Узбекистан
Среда, 18 февраля, 2026

Суғурта хизматлари бўйича истеъмолчилар фойдасига 2,8 млрд сўм тўланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобат қўмитаси томонидан суғурта хизматлари йўналишида келиб тушган 1 000 га яqin мурожаат ўрганилиб, истеъмолчилар манфаати йўлида жами 2,8 млрд сўм миқдоридаги тўловларнинг амалга оширилиши таъминланди. Бу ҳақда Қўмита томонидан тақдим этилган таҳлилларда маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, мурожаатларнинг 50 фоиздан ортиғи автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари билан боғлиқ бўлган. Хусусан, жабрланувчиларнинг мол-мулкига етказилган зарарни суғурта компаниялари турли сабаблар билан қопламаслик, рад этиш ёки кечиктириш ҳолатлари қайд этилган.

2025 йил 23 июлда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 458-сон қарорига мувофиқ, мажбурий суғурта муносабатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилган бўлиб, улар 2026 йил 1 январдан амалда. Суғурта ташкилотлари бугунги кунда айнан шу янгиланган қоидалар асосида янги шартномаларни расмийлаштирмоқда.

Шу билан бирга, Қўмита томонидан ўтказилган таҳлиллар ва суғурта ташкилотлари тақдим этаётган электрон хизматлар ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланган:

  • электрон полис расмийлаштириш бўйича оммавий шартномалар янги қоидаларга тўлиқ мослаштирилмаган;
  • айрим шартномалар давлат тилида тақдим этилмаган;
  • тўлов муддатлари, истиснолар, пеня тартиби каби мажбурий маълумотлар тўлиқ ёзилмаган;
  • компанияларнинг веб-сайтларида маълумотлар янгиланмаган ёки умуман мавжуд эмас;
  • қонун ва қоидаларнинг янгиланган таҳририга тегишли ҳаволалар жойлаштирилмаган;
  • онлайн полис расмийлаштиришдан олдин шартлар билан танишиш имконияти таъминланмаган.

Қўмита таъкидлашича, суғурта хизматлари бўйича тўлиқ ва тушунарли маълумот тақдим этилмаслиги амалиётда ўзаро норозиликлар ва келишмовчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Икки нафар енгил атлетикачилар Туркияда совриндор бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари икки йўналишда...

Больше похожих статей

×