17.2 C
Узбекистан
Среда, 18 февраля, 2026

ОКМК 200 млн долларлик шартномалар бўйича тарқалган хабарларга ойдинлик киритди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Айрим электрон оммавий ахборот воситаларида Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК)нинг 200 миллион долларлик импорт шартномалари ҳақида чоп этилган материаллар юзасидан Комбинат хизмат текшируви натижаларини маълум қилди.

Комбинат маълумотига кўра, ОКМК 2021 йилдан буён барча давлат харидларини белгиланган тартибда махсус электрон платформа орқали амалга оширади. Электрон савдолар тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, инсон омили иштирок этмайди.

Хабарда қайд этилишича, мақолаларда tilga олинган импорт контрактлар тендер ва танлов усулларида, Ўзбекистон Республикаси товар ва хомашё биржасининг etender.uzex.uz махсус электрон портали орқали ўтказилган. Барча жараёнлар очиқ рақобат асосида амалга оширилган ва тўғридан-тўғри шартномалар тузилмаган.

Импорт бўйича ҳар бир лотда энг арзон нарх таклифи автоматик равишда ғолиб деб топилгани, иштирокчиларда аффилланганлик ҳолатлари портал орқали текширилгани ва бундай ҳолатлар тасдиқланмагани маълум қилинди.

ОКМК таъкидлашича, тендер ғолиблари томонидан товарлар шартномада белгиланган ҳажм, сифат ва муддатларга тўлиқ мувофиқ равишда комбинат омборларига етказиб берилган. Барча маҳсулотлар махсус комиссия иштирокида қабул қилинган.

Комбинат маълумотларига кўра, ушбу шартномалар ОКМК манфаатларига зарар етказмаган ва давлат харидлари жараёнида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмаган.

ОКМК Ахборот хизмати билдиришича, хизмат текшируви материаллари таклиф қилинган журналистик саволларга расмий жавоб сифатида тақдим этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Суғурта хизматлари бўйича истеъмолчилар фойдасига 2,8 млрд сўм тўланди

Рақобат қўмитаси томонидан суғурта хизматлари йўналишида келиб тушган 1 000 га яqin мурожаат ўрганилиб, истеъмолчилар манфаати йўлида жами 2,8...

Больше похожих статей

×