Тошкент вилоят хокими Башқиристон Республикасининг “Халқлар дўстлиги” ордени билан мукофотланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳудудлар ­орасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Башқиристон Республикасининг “Халқлар дўстлиги” ордени билан тақдирланди. Мукофотни тантанали ҳолда минтақа раҳбари Радий Хабиров топширди.

Башқиристон Республикаси Раҳбари Радий Хабиров томонидан имзоланган фармонга мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлашдаги улкан ҳиссаси учун “Халқлар дўстлиги” ордени билан мукофотланган.

Ҳозирги вақтда Тошкент вилояти делегацияси Зойир Мирзаев бошчилигида Россияда, Башқиристон Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турибди. Мукофотни топшириш тантанали маросими минтақа расмийлари иштирокида ўтди. Орденни топшириш вақтида Радий Хабиров вилоятлар ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорликнинг муҳим аҳамиятини таъкидлади.

Зойир Мирзаев кўрсатилган юксак ишонч учун қабул қилувчи томонга чин дилдан миннатдорчилик билдирар экан, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар, хусусан Башқиристон Республикаси билан Тошкент вилояти ўртасидаги алоқалар ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида изчил ривожланишини таъкидлади. У айниқса савдо‑иқтисодий, саноат ва маданий‑гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб ўтди.

Ўз навбатида, бародар республика вакиллари Тошкент вилояти делегациясини қутлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар. Ташриф доирасида расмийлар ва бизнес вакиллари иштирокида кенгайтирилган мажлис ҳам бўлиб ўтди, унда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва ижтимоий‑иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон делегацияси Москвада медиа ва коммуникация соҳасида ҳамкорлик бўйича қатор учрашувлар ўтказди

Москва шаҳрига амалга оширилган уч кунлик ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси Президенти Администрацияси вакиллари, жамоат ташкилотлари ҳамда тегишли...

Больше похожих статей