14.3 C
Узбекистан
Вторник, 17 февраля, 2026

“Aкция сетлар” орқали истеъмолчилар ҳуқуқлари чекланаётгани ҳақида огоҳлантириш берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,420участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги кунларда айрим умумий овқатланиш корхоналари — кафе, ресторан ва ошхоналар томонидан Рамазон ойи муносабати билан “акция сетлар”, яъни комплекс овқат тўпламлари жорий этилмоқда. Шу билан бирга, айрим ҳолатларда ушбу сетларни мажбурий тарзда таклиф этиш, минимал нарх белгилаб, бошқа танлов имкониятини чеклаш ҳолатлари кузатилаётгани маълум қилинди.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, истеъмолчи товар ёки хизматни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Қонуннинг 21-моддасида сотувчи ёки ижрочи истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товар сотиб олишга ёки қўшимча хизматдан фойдаланишга қисташга ҳақли эмаслиги белгиланган.

Қайд этилишича, умумий овқатланиш корхоналари хизмат кўрсатиш жараёнида мижозни “сет” кўринишидаги тўпламни харид қилишга мажбур қилмаслиги, агар истеъмолчи бундай тўпламни рад этса, унга таомномадаги бошқа таомларни танлаш имкониятини чекламаслиги лозим.

Шунингдек, айрим маҳсулотлар таркибида аллергия қўзғатувчи компонентлар бўлиши мумкинлиги инобатга олинган ҳолда, истеъмолчиларни муайян овқатлар тўпламини мажбурий харид қилишга ундашга йўл қўйилмаслиги керак.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Буюк Британия савдо вакили лорд Жон Олдердайсни қабул қилди

17 февраль куни Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Буюк Британиянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо...

Больше похожих статей

×