7.7 C
Узбекистан
Вторник, 10 февраля, 2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тарихий максимумни янгилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 февраль ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 75,08 миллиард долларга етди. Бу 2013 йилдан бери юритиб келинаётган статистика давомидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Январь ойида захиралар ҳажми 8,77 миллиард долларга ёки 13,2 фоизга ошди. 2025 йил бошидан буён ўсиш 33,9 миллиард долларни (+82,3%) ташкил этди.

Захиралар кўпайишининг асосий омили жаҳон бозорида олтин нархининг кескин қимматлашгани бўлди. Марказий банк баҳосига кўра, олтиннинг бир унцияси нархи 4389,45 доллардан 5063,45 долларга (+15,4%) кўтарилиши натижасида захиралар тахминан 8,6 миллиард долларга ошган. Аввалги ойларда ҳам олтин нархининг ўсиши сезиларли ҳисса қўшган: октябрда — 2,5 миллиард, ноябрда — 1,8 миллиард, декабрда — 2,9 миллиард доллар.

Олтин захираларининг жисмоний ҳажми эса тўртинчи ой кетма-кет ўсишда давом этмоқда. Январь ойида у 280 минг трой унциясига (8,7 тонна) кўпайиб, 12,83 миллион унцияга (399 тонна) етди ва кузатувлар давридаги янги рекордни қайд этди. Бундан олдинги энг юқори кўрсаткич 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 12,82 миллион унция бўлган.

Нархлар ошиши фонида олтин захираларининг қиймати 9,88 миллиард долларга кўпайиб, 64,98 миллиард долларлик тарихий максимумга етди. Ҳозирда халқаро захиралар таркибида олтин улуши тахминан 86,5 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, валюта қисми 1,12 миллиард долларга қисқариб, 9,52 миллиард долларни ташкил қилди. Қимматли қоғозлар ҳажми эса аксинча, 4,8 миллион долларга ошиб, 1,53 миллиард долларга етди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди

10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (AIIB) президенти Зоу...

Больше похожих статей

×