2026 йил 4 февралда “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–17-сон) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда унинг бошқарув кенгаши ташкил этилди. Давлат харидлари соҳасида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг барча вазифа ва ваколатлари ушбу Агентликка ўтказилади.
2026 йил 1 июлдан Агентлик бозор таҳлили асосида рақобатбардош маҳсулотлар рўйхатини шакллантиради, ушбу маҳсулотларни ўзлаштирган тадбиркорлар билан кафолатли харид шартномалари тузилади. Шунингдек, тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингида ишлаб чиқаришда яратилган қўшилган қиймат улуши муҳим кўрсаткич сифатида инобатга олинади.

