- Advertisement -
Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида М.Э. Абдусаломовни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сенатнинг тегишли қарорига мувофиқ, Абдусаломов Мирзо-Улуғбек Элчиевич Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси лавозимига ўн йил муддатга сайланди.
Қарор Сенат ялпи мажлиси доирасида қабул қилиниб, номзоднинг ушбу лавозимда фаолият юритиши белгиланган тартибда тасдиқланди.

