1.1 C
Узбекистан
Пятница, 6 февраля, 2026

Ўзбекистон ва Покистон ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказишни мақсад қилишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Покистон Ислом Республикаси Президенти Асиф Али Зардорий билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув “Айвони Садр” қароргоҳида тор доирада ва делегациялар иштирокида ўтказилди.

Музокараларда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни аниқ амалий мазмун билан бойитиш масалаларига асосий эътибор қаратилди. Томонлар сўнгги йилларда товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони барқарор ўсиб бораётганини қайд этиб, яқин истиқболда ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказишбўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Шу маънода Исломободда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва сиёсий маслаҳатлашувлар самарали ўтгани қайд этилди.

Ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш янги иқтисодий имкониятлар очиши таъкидланди. Томонлар жорий йил Хива шаҳрида Ўзбекистон ва Покистон ҳудудлари ўртасида биринчи форумни ўтказишга келишиб олдилар. Ушбу тадбир доирасида аниқ битимлар ва келишувлар имзоланиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, таълим, экология, спорт ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суришга тайёрлик билдирилди. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш давом эттирилиши тасдиқланди.

Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти Асиф Али Зардорийни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилгани сабабли олти туманда жойлашган етти та бино вақтинча ёпилди

Тошкентда ёнғин хавфсизлиги бўйича ўтказилган текширувлар якунларига кўра, инсонлар ҳаётига хавф туғдирадиган қўпол қоидабузарликлар аниқланган етти та бино ва...

Больше похожих статей

×