31 январь куни учун об-ҳаво прогнози

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 30 январь соат 20:00 дан 31 январь соат 20:00 гача республика ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади.

Тошкент шаҳрида айрим вақтларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан 3–8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 1° совуқдан 1° илиққача, кундузи эса 8–10° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, йўлларнинг баъзи қисмларида яхмалак кузатилиши мумкин. Ғарбдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 2° совуқдан 3° илиққача, кундузи 6–11° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ва туман кузатилиши мумкин. Йўлларда яхмалак бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шамол ғарбдан 7–12 м/с. Кечаси ҳаво ҳарорати 2° совуқдан 3° илиққача, кундузи 6–11° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ва туман кутилмоқда. Йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин. Ғарбдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° илиқ, кундузи 8–13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, йўлларнинг баъзи қисмларида яхмалак бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси 3° совуқдан 2° илиққача, кундузи 3–8° илиқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудларида айрим жойларда қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилиши, шунингдек, қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда. Ғарбдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 4–9° совуқ, кундузи 2° совуқдан 3° илиққача бўлиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент метроси учун 280 млн долларгача бўлган қийматда 70 та янги вагон сотиб олиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши пойтахт метроси учун бешта вагондан иборат 14 та поезд сотиб олиш концепциясини маъқуллади. Янги...

Больше похожих статей