1.9 C
Узбекистан
Четверг, 29 января, 2026

Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Д. Усмонов лавозимидан озод этилди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, Д. Усмонов солиқ инспекцияси биносининг бир қисмини шахсий мақсадларда ижарага бериб, 315 миллион сўм маблағни ўзлаштирган. Шунингдек, у хизмат фаолияти давомида гуруҳбозликка ва маишатбозликка берилгани қайд этилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳрида яширин ва кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 60 триллион сўмга етгани, бу ҳолат давлат бюджетига ҳар йили 7,5 триллион сўм миқдорида зарар етказаётгани таъкидланди.

Қайд этилишича, аксиз солиғи тўловчилар томонидан ишлаб чиқариш ва реализация ҳажмларининг яширилиши оқибатида 66 миллиард сўм солиқ тўланмасдан қолган. Шу билан бирга, яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва солиқ маъмурчилиги соҳасида пойтахт солиқ органларининг фаолияти мутлақо қониқарсиз деб баҳоланди.

Хусусан, қўшимча қиймат солиғини тўлаши шарт бўлган қарийб 30 минг солиқ тўловчи QQS бўйича бирор сўм ҳам тўламаган. Савдо, сервис ва умумий овқатланиш соҳаларида ўрнатилган касса аппаратларининг қарийб тўртдан бири амалда ишлатилмаяпти.

Шунингдек, айрим солиқ органлари раҳбарлари солиқ тушумларини ошириш ўрнига қўштирноқ ичидаги “тадбиркор”ларга “ҳомийлик” қилиш билан шуғулланаётгани танқид қилинди. Шаҳарда ўтказилган текширувлар давомида 70 миллиард сўм солиқ ҳисобланмасдан қолгани аниқланган. Сўнгги икки йил ичида Тошкент шаҳар солиқ идораларининг 19 нафар ходими коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликка тортилган бўлиб, бюджетга 27 миллиард сўм зарар етказилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур ҳолатлар пойтахтда солиқ интизомини кучайтириш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш чораларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қорақалпоғистонда туризмни ривожлантириш бўйича бизнес ва давлат ҳамкорлиги кучаймоқда

Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар давом этмоқда. 27–28 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси...

Больше похожих статей

×