1.9 C
Узбекистан
Четверг, 29 января, 2026

Лайнерда сунъий йўлдош орқали интернет: Uzbekistan Airways 2026 йилда яна нималар билан ҳайратга солади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг миллий авиаперевозувчиси Uzbekistan Airways 2025 йил якунларига бағишланган ҳамда 2026 йилга мўлжалланган режаларни тақдим этган матбуот анжуманини ўтказди.

Матбуот анжуманини очар экан, Uzbekistan Airways компаниялар гуруҳи бошқаруви раиси Шухрат Худайқулов 2025 йилни ёрқин лойиҳалар, муҳим қарорлар ва барқарор ўсиш даври бўлганини таъкидлади.

Бу баёнот етарлича асосга эга. Унинг сўзларига кўра, 2025 йил давомида компаниялар гуруҳи томонидан жами 49 258 та авиақатнов (RT) амалга оширилган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 8,7 фоизга кўп (2024 йилда — 45 307 та рейс). Шу давр мобайнида 6,612 миллион нафар йўловчи хавфсиз ва қулай шарт-шароитларда ташилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 6,5 фоизлик ўсишни ташкил этди (2024 йилда — 6,207 миллион).

Юк ташиш ҳажмлари ҳам барқарор ўсишни намоён этди. Жами 52 065 тонна юк ташилган бўлиб, бунга тижорат юклари, меъёрдан ортиқ юк ва почта жўнатмалари киради.

Авиакомпания парвозлар географиясини кенгайтиришни давом эттирди. Жумладан, Тошкентдан Мадрид, Исломобод, Тюмень ва Краснодар йўналишлари, Андижондан — Новосибирск, Истанбул, Москва ва Санкт-Петербург, шунингдек Намангандан Краснодарга янги рейслар очилди.

Бироқ парвозлар географиясининг кенгайиши тегишли авиапаркни ҳам талаб этади. Шу нуқтаи назардан, 2025 йил ноябрь ойида Вашингтон шаҳрида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг имзоланиши компания учун муҳим воқеа бўлди. Унга кўра, Uzbekistan Airways ўз тарихидаги энг йирик шартномани — 22 та Boeing 787-9 Dreamliner кенг фюзеляжли ҳаво кемаларини етказиб бериш бўйича битимни имзолади.

Ушбу йирик келишув тафсилотларини компания раҳбари Шухрат Худайқулов очиқлади. Унинг таъкидлашича, самолётлар ҳар йили уч-тўрттадан партиялар асосида келтирилади ва уларни қабул қилиш жараёнини уч–тўрт йил ичида якунлаш режалаштирилган.
«Мавжуд самолётлар парвозларни давом эттиради, аммо 2030-йиллар бошида авиапаркни янгилаш суръатини оширишни режалаштирмоқдамиз», — деди у.

Шу билан бирга, битим қиймати тижорат сири эканини таъкидлаб, уни очиқлашдан тийилди.

Авиапаркни янгилаш фақатгина Boeing самолётларини харид қилиш билан чекланиб қолмайди. 2026 йилда замонавий Airbus A321neo самолётларини қабул қилиш режалаштирилган. Улар яхшиланган Airspace Premium салони, замонавий борт ичи кўнгилочар тизимлари ҳамда сунъий йўлдош орқали интернет билан жиҳозланади. Бу йўловчиларга 10 000 метр баландликда ҳам алоқада қолиш имконини беради.

Ички ҳаво қатновлари ҳам эътибордан четда қолмади. Шу мақсадда, 2025 йил апрель ойида Silk Avia авиапарки тўртинчи L-410 самолёти билан тўлдирилди.

Uzbekistan Airways Technics авиатаъмирлаш бўлинмаси томонидан ўтган йил май ойида тўлиқ модернизация қилинган Boeing 767 самолёти парвозларга чиқарилди. Самолёт авиакомпаниянинг юқори малакали мутахассислари томонидан тайёрланган.

Авиакомпания фаолиятида муҳим йўналишлардан бири — учувчи кадрларни тайёрлаш ҳисобланади. Келажакдаги пилотлар ўқув-машқ маркази базасида тайёрланиб, малака ошириш мақсадида амалий машғулотларнинг бир қисмини Словенияда ўташади. Қайд этилишича, Uzbekistan Airways пилотлар авиация мактаби ўз хизматларини Таиланддан тортиб Италиягача бўлган халқаро кўргазмаларда муваффақиятли намойиш этган.

Шунингдек, жорий йилда Uzbekistan Airways ўқув маркази базасида тўлиқ функцияли Boeing 787 тренажёрини ўрнатиш режалаштирилган.

«Биз буни шартномада белгилаб қўйдик, бундай марказни айнан Ўзбекистонда яратишни истадик. Билганимча, постсовет ҳудудида бундай марказлар мавжуд эмас», — деди компания раҳбари.

Компания фаолиятидаги муҳим воқеалардан яна бири — замонавий «Тошкент–Ҳумо» аэропортининг ишга туширилиши бўлди. У асосан Ўзбекистон Республикасининг расмий делегацияларини қабул қилиш ва кузатиш, юқори даражадаги учрашувларни ўтказиш ҳамда хусусий бизнес авиацияси сегментига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, 2026 йил 28 январь ҳолатига кўра, авиакомпания борткузатувчилар хизмат либосининг дизайнини янгилаш ва тиклаш ишларини якунлади. Янги форма 2026 йилнинг биринчи ва иккинчи чораклари давомида босқичма-босқич жорий этилади.

Uzbekistan Airways келгусида ҳам миллий ва минтақавий авиацияни ривожлантириш, транспорт алоқаларини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган фаолиятини давом эттириш ниятида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 28 январдаги йиғилиши якунларига кўра, асосий фоиз ставкаси 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Маълум этилишича,...

Больше похожих статей

×