Қримдаги жиноий гуруҳ таркибида бўлган Ўзбекистон фуқароси беш йилга колония жазосига ҳукм қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Қримда ноқонуний миграцияни ташкил этган шахс беш йилга колонияга ҳукм қилинди, унинг уч нафар шериги эса шартли жазолар билан қутулиб қолди, деб хабар берди РФ ФСБнинг Қрим бошқармаси матбуот хизмати.

Қарорни Бахчисарой туман суди чиқарди. «Ноқонуний миграцияни ташкил этган уч нафар шахсга 2 йиллик синов муддати билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли равишда тайинланди. Тўртинчи судланувчи — Ўзбекистон фуқароси — умумий тартибли колонияда 5 йилга озодликдан маҳрум этилди», — дейилади хабарда.

Жиноят гуруҳига Бахчисарой туманидан бўлган икки нафар тадбиркор, хорижликларга ўз уйида яшаш жойи тақдим этган маҳаллий аёл ҳамда Ўзбекистон фуқароси кирган.

«Улар Қримда ноқонуний ишлашни истаган хорижликларни излаб топиб, уларни Сак ва Белогорск туманларидаги қурилиш объектларида ишлашга жалб қилган. Ушбу схема хорижий фуқароларга минтақа ҳудудида ноқонуний равишда бўлиш ва зарур меҳнат патентларини расмийлаштирмасдан объектларда ишлаш имконини берган», — дея таъкидладилар ФСБ бошқармасида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида иштирок этиб, Ўзбекистон ва Россия...

Больше похожих статей