- Advertisement -
Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябр ойларида жами 80 653 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Ушбу даврда Ўзбекистонга даволаниш учун келган хориж фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
- Тожикистон — 55 851 нафар
- Қирғиз Республикаси — 14 296 нафар
- Қозоғистон — 7 633 нафар
- Россия — 1 820 нафар
- Афғонистон — 678 нафар
- Туркманистон — 219 нафар
- Туркия — 47 нафар
- АҚШ — 15 нафар
- Хитой — 15 нафар
- Озарбайжон — 10 нафар
- Бошқа давлатлар — 69 нафар
Маълумотларга кўра, даволаниш учун Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий қисми қўшни давлатлардан ташкил топган.

