0.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 25 января, 2026

Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш жараёнидаги асосий саволарга тушунтиришлар берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш жараёнида юзага келаётган саволлар бўйича доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Рўйхатдан ўтишда анкетага фақат айни пайтда бир хонадонда яшаб келаётган оила аъзолари киритилади. Пропискада бўлиб, амалда яшамайдиган шахслар рўйхатга қўшилмайди.

ПИНФЛни киритиш ёки болани қўшишда қийинчилик юзага келган ҳолларда census.stat.uz сайтига OneID орқали кирилганда оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда акс этади. Маълумотларда хатолар мавжуд бўлса, уларни таҳрирлаш, янги аъзо қўшиш ёки ўчириш имконияти мавжуд. Ҳозирда ПИНФЛ 16 ёшга тўлмаган болалар учун ҳам расмийлаштирилади ва уни my.gov.uz сайтидаги “Менинг оилам” бўлими орқали олиш мумкин.

Қишлоқ хўжалиги бўлимида ер ёки чорва мавжуд эмаслигини белгилаш имкони чекланган. Бу функция ҳовлиларда, одатда, камида битта дарахт ёки экин мавжуд бўлиши эҳтимоли инобатга олинган ҳолда жорий этилган. Агар ер ёки чорва умуман бўлмаса, тегишли жойларга “0” рақамини киритиш тавсия этилади.

Кўча ёки маҳалла рўйхатда акс этмаган ҳолларда, аввал аҳоли пунктини танлаш лозим. Шундан сўнг маҳалла ёки кўча номи қидирилади. Агар рўйхатда мавжуд бўлмаса, маълумотни қўлда киритиш мумкин.

Рўйхатдан ўтиш учун кадастр рақами ёки кадастр ҳужжатлари талаб этилмайди. Анкетада уй-жой ва қурилиш иншоотлари бўйича умумий маълумотлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ер майдони ҳақидаги ахборот кифоя қилади.

Анкетада уй-жой ва кўчмас мулкка оид саволларнинг кўплиги халқаро амалиёт билан изоҳланади. Ўзбекистонда аҳоли ва уй-жой фондини қамраб олган кенг кўламли рўйхат сўнгги 37 йилда ўтказилмаган. Саволлар БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида ишлаб чиқилган. Ушбу маълумотлар келгусида уй-жой сиёсати, инфратузилмани ривожлантириш ва коммунал хизматлар сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Сертификатда 4–28 февраль кунлари қўшимча сўров ўтказилиши мумкинлиги қайд этилган. Бу айрим жавобларда аниқлик етишмаган ёки зиддиятли маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда қўлланилади. Шу даврда рўйхатга олувчилар айрим хонадонларга қайта мурожаат қилиши мумкин бўлиб, жараён маълумотларнинг тўлиқ ва ишончли бўлишини таъминлашга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон бўйлаб ягона фавқулодда рақам — 112 ишга туширилди

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ягона фавқулодда чақирув рақами — 112 тўлиқ ишга туширилди. Ушбу рақам орқали фуқаролар Ички ишлар вазирлиги,...

Больше похожих статей

×