АҚШда ноқонуний турган 44 нафар Ўзбекистон фуқаролари депортация қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 21 январь куни АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни депортация қилиш доирасида навбатдаги чартер рейс амалга оширилди. Ушбу рейс орқали 44 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди.

Маълум қилинишича, чартер парвоз АҚШнинг ваколатли давлат идоралари билан ҳамкорликда ташкил этилган. Рейсни амалга ошириш жараёнида фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳамда уларнинг Ўзбекистонга ўз вақтида қайтишига шарт-шароит яратилган.

Қайд этилишича, мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги миграция соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий натижаларидан бири ҳисобланади. Томонлар чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни қонунчиликка мувофиқ равишда Ватанга қайтариш масалаларида ҳамкорликни изчил давом эттирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

+35 гача иссиқ ва момақалдироқ: Ўзбекистонда дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози

Яқинлашиб келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланади, бироқ айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва...

Больше похожих статей