-1.4 C
Узбекистан
Среда, 21 января, 2026

Журналист Элёр Тожибоев 4 йил муддатга қатъий колония режимида озодликждан махрум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди 20 январь куни Фарғона вилояти бўйича «Антикоррупция» нашрининг махсус мухбири Элёр Тожибоевга нисбатан ҳукм чиқарди. У туҳмат, ҳақорат, товламачилик, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш, ҳужжатларга шикаст етказиш ҳамда ёлғон ахборот тарқатишда айбли деб топилди.

Суд томонидан Тожибоев Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этгани аниқланди:

— 139-модданинг 3-қисми «г» банди (ғаразли ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш);
— 140-модданинг 3-қисми «а» банди (жабрланувчининг хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ҳақорат қилиш);
— 165-модданинг 1-қисми (товламачилик);
— 219-модданинг 1-қисми (ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш);
— 227-модданинг 2-қисми «а» банди (муҳим ҳужжатларни шикастлаш ёки яшириш);
— 244−6-модданинг 1-қисми (ёлғон ахборот тарқатиш).

Иш бўйича умумий жазо 3 йил 10 ой озодликдан маҳрум қилиш этиб белгиланди. Бироқ суд аввалги жиноятлар бўйича тайинланган шартли озодликдан маҳрум қилишни бекор қилиб, Тожибоевни 4 йил муддатга қатъий режимдаги колонияда жазо ўташга ҳукм қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил ноябрь ойида Тожибоев аввал ҳам ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва терговга аралашиш айбловлари билан 3 йил озодликдан маҳрум этилган бўлиб, жазони колония-поселениеда ўтаган.

«Антикоррупция» нашри хабар беришича, 2025 йил 16 майга ўтар кечаси журналист ички ишлар органлари ходимлари томонидан уйидан олиб кетилган. Шунингдек, Тожибоев Фарғона вилояти прокурорига видеомурожаат йўллаб, ўз ҳуқуқлари бузилаётгани ва мурожаатларига жавоб берилмаётганидан шикоят қилган.

Журналистнинг сўзларига кўра, аввал унга нисбатан ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тайёрланган материаллар бўйича иш тугатилган. Аммо ИИБ ходимларининг ҳаракатларини текшириш талаби билан мурожаат қилганига жавоб ололмаганидан сўнг, прокуратура аралашувини сўраб фуқароларни қабул қилиш бўлимига борган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Зомин канат йўли 215 миллиард сўмлик аукцион асосида сотилди

Жиззах вилоятидаги машҳур туристик объект - Зомин канат йўли янги соҳибга ўтди. Бу иншоот электрон платформа E-auksion орқали 215...

Больше похожих статей

×