0.9 C
Узбекистан
Среда, 21 января, 2026

«Мисс Земля» 2025 танлови иштирокчисига давлат рамзларидан ноқонуний фойдалангани учун жарима қўлланилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида халқаро «Мисс Земля –2025» танловида иштирок этган 21 ёшли Шаҳризода Мадаминовага нисбатан суд қарори чиқарилди. У давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбли деб топилди. Бу ҳақда Мирабад туман жиноят ишлари бўйича судининг 19 январь куни қабул қилинган қарор материалларида маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, Шаҳризода Мадаминова 2025 йил октябрь ойида Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлиб ўтган «Мисс Земля» халқаро танловида Ўзбекистон номидан иштирок этган. Танлов доирасида у подиумга давлат байроғи ва герби элементлари акс эттирилган либосда чиққан. Кейинчалик ушбу чиқишга оид фотосуратлар ижтимоий тармоқларда, хусусан Instagram платформасида эълон қилиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборини тортган.

Суд жараёнида Мадаминова миллий либос дизайнини яратишда давлат рамзларидан илҳомланганини тасдиқлаган. Шу билан бирга, у кийимда давлат байроғининг асосий элементлари яни оқ ярим ой ва ўн икки юлдуз акс эттирилмаганини, фақат ранглар уйғунлиги ва герб шаклидан услубий фойдаланилганини таъкидлаган.

Бироқ айблов томони давлат рамзларини кийим ёки саҳнавий образ сифатида қўллаш қонун талабларига зид эканини қайд этган. Айбловга кўра, бадиий ғоя ёки услубий ёндашув давлат рамзларидан нотўғри фойдаланиш учун жавобгарликдан озод этмайди.

Суд айблов далилларини асосли деб топиб, Шаҳризода Мадаминовани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддаси биринчи қисми (давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан айбли деб эътироф этди. Унга икки базавий ҳисоблаш миқдорида, яъни 824 минг сўм жарима тайинланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонлик дзюдочи БАА жамоаларига бош мураббийи сифатида тайинланди

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль ғолиби Шарофиддин Лутфуллаев Бирлашган Араб Амирликлари ёшлар (U18) ва ёшлар (U21) терма жамоалари...

Больше похожих статей

×