Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга «Халқ ёзувчиси» унвони берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,610участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент маслаҳатчиси — спичрайтер Ҳайриддин Мадриддинович Султоновга «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвонини бериш тўғрисида фармон имзолади.

Юксак фахрий унвон давлат органларида кўп йиллик самарали меҳнати, миллий адабиёт ва маданиятни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, ўзига хос истеъдоди ҳамда серқирра ижодий фаолияти учун берилди. Фармонда Ҳайриддин Султоновнинг тарихий ва замонавий мавзуларга бағишланган асарлари ўзбек адабиёти хазинасини бойитишга, жамиятнинг бадиий тафаккурини юксалтиришга хизмат қилгани қайд этилган.

Шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва мустақиллик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги хизматлари, жамоат-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки алоҳида таъкидланган.

Фахрий унвон Ҳайриддин Султоновнинг таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда нарда турнири Asian Grand Prix 2026 ўтказилади

Ўзбекистон пойтахтида нард бўйича энг йирик турнирлардан бири — Asian Grand Prix 2026 бўлиб ўтади. Халқаро мусобақа 22 мартдан 29 мартгача...

Больше похожих статей