7.7 C
Узбекистан
Среда, 14 января, 2026

Тиббий ёрдам ва тиббиёт ходимлари фаолиятини тартибга солишга оид қонун лойиҳаси Олий Мажлиснинг биринчи ўқишида қабул қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш ҳамда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида қўшимча хизмат ҳисобланадиган тиббий ёрдам турларини белгилаш, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини фақат давлат рўйхатидан ўтказилган шахсларга бериш назарда тутилмоқда.

Маълум қилинишича, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган ҳажмдан ортиқ кўрсатиладиган тиббий хизматлар қўшимча хизматлар ҳисобланиб, улар пулли асосда амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасининг йўлланмасисиз мурожаат қилинганда кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳам қўшимча хизмат сифатида белгиланмоқда. Бунда шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматлари истисно қилинади.

Қонун лойиҳасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳам назарда тутилган.

Хусусан, тиббиёт ёки фармацевтика соҳасида олий ёки касбий таълим тўғрисидаги дипломга эга бўлган ва давлат рўйхатидан ўтказилган шахсларгина ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланмоқда. Давлат рўйхатидан ўтказиш эса якуний давлат аттестацияси натижаларига мувофиқ амалга оширилади.

Мажлисда қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг сифатли тиббий хизмат олиш ҳуқуқларини таъминлаш, соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарувнинг замонавий моделларини жорий этиш, шунингдек, қонунчилик ва малака талабларига жавоб бермайдиган шахсларнинг тиббий ва фармацевтик фаолият билан шуғулланишининг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Чирчиқдаги мудофаа саноат технопаркининг фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳрида жойлашган технопаркка ташриф буюриб, мудофаа саноати корхоналарида...

Больше похожих статей

×