11.1 C
Узбекистан
Среда, 14 января, 2026

Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон кириб келиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзгидромет маълумотларга кўра, яқин кунларда мамлакат ҳудудига совуқ антициклон кириб келиши кутилмоқда. Ушбу жараён босқичма-босқич кечади ва антициклон таъсири даврида атмосферада ҳаво алмашинуви сусаяди.

Ҳаво алмашинувининг заифлашиши натижасида атмосфера ҳавосида ифлословчи моддалар ҳамда майда заррачалар — PM2,5 ва PM10 тўпланиши мумкин. Бу эса ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларининг ошишига олиб келиши эҳтимоли бор. Мазкур ҳолат тахминан уч кун давом этиши кутилмоқда.

Антициклон таъсири кейинчалик кучайиб бориши ва 16–17 январь кунларига келиб республика бўйлаб деярли барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасайиши прогноз қилинмоқда. Кундузги ҳароратлар ҳам пасайиб, тунги ва эрталабки соатларда совуқ кучайиши мумкин.

Шу билан бирга, антициклон таъсири остида айрим ҳудудларда ёмғир ёки қор кўринишида қисқа муддатли ёғингарчиликлар кузатилиши эҳтимоли мавжуд. Ёғингарчилик ва шамол таъсирида атмосферада тўпланиб қолган майда заррачаларнинг ювилиши, шу орқали ҳаво сифати қисқа муддатга яхшиланиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Акмал Шукуровнинг жазосини ноконуний равишда енгиллаштирган собик судьялар Тошкентда хибсга олинди

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари Муроджон Мирзажоновга нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддаси 2-қисми, 236-моддаси 2-қисми билан...

Больше похожих статей

×