Браконерлик ва ноқонуний ов қуроллари Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа худудларда аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,610участниковПодписаться
- Advertisement -

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ходимлари томонидан ҳудудларда ўтказилган рейдлар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманининг чўл ҳудудида икки нафар шахс томонидан тўрт дона ноқонуний ов қуроли ёрдамида саккиз дона қўён ва бир дона бўрсиқ ноқонуний овлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан расмий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўрт дона ов қуроли олиб қўйилди ва Ички ишлар органларига топширилган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманининг чўл ҳудудида яна бир ҳолат қайд этилди. Унда тўрт нафар шахс ўз бошқарувидаги транспорт воситасига балиқ овлашда тақиқланган ов қуролларини юклаб, ов қилишни режалаштиргани маълум бўлди. Қонунбузарлик ўз вақтида бартараф этилди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 32 миллион 960 минг сўм миқдорида жарима тайинланди.

Бундан ташқари, Хоразм ва Бухоро вилоятларининг чўл ҳудудларида уч нафар шахс саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиш, йиғиш ва ташиш билан шуғуллангани аниқланди. Натижада ўсимлик дунёсига 141 миллион 316 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, экологик қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш мақсадида назорат-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда наркотик жиноятларига қарши кураш кучайтирилди: яширин лабораториялар фош этилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки икки ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 8 та ноқонуний нарколаборатория аниқланиб, фаолияти тугатилди....

Больше похожих статей