ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар QR-кодсиз фаолият олиб борса жаримага тортилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар электрон тўловларни қабул қилишда махсус QR-кодлардан фойдаланиши шарт бўлади.

Янгиликка кўра, мижозларга тўловни ягона график код, яни QR-код орқали амалга ошириш имконияти яратилиши лозим. Ушбу QR-кодлар фақат тўлов ташкилотларининг расмий рақамли платформалари орқали шакллантирилиши талаб этилади.

Қонунчиликка мувофиқ, QR-код мавжуд эмаслиги бу назорат-касса техникаси ёки ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланмасликка тенг ҳолат сифатида баҳоланади.

Солиқ кодексининг 221-моддасига киритилган ўзгаришларга асосан, мазкур талабларга риоя этмаган тадбиркорларга 5 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилади. Бошқа шахс номига расмийлаштирилган QR-кодлардан фойдаланиш эса 20 миллион сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Мазкур чоралар нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шаффофликни оширишга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда илк бор халқаро мусиқа таълими форуми ўтказилади

18–20 май кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба “Мусиқа таълими: жаҳон миқёсида ягона майдон сари” мавзусида йирик халқаро форум бўлиб...

Больше похожих статей