2026-йил 6 январь соат 20:00 дан 7 январь соат 20:00 гача Ўзбекистон ҳудудида асосан барқарор ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда деб Ўзгидромет ҳабар берди.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Пойтахтда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Тунги ва эрталабки соатларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 7–9 даража илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчиликсиз бўлади. Айрим жойларда туман кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ атрофида бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ ВА САМАРҚАНД ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 8–13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
АНДИЖОН, НАМАНГАН ВА ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчиликсиз. Айрим жойларда туман кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ атрофида бўлади.

