1.3 C
Узбекистан
Среда, 7 января, 2026

Швейцариядаги янги йил байрами фожиа билан якунланди: Кран-Монтанадаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Швейцариянинг Валле кантонига қарашли Кран-Монтана шаҳрида Янги йил байрами кечаси содир бўлган йирик ёнғин ўнлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 1 январь куни соат тахминан 01:30 да Le Constellation номли барда юз берган бўлиб, натижада 40 нафар киши ҳалок бўлган, 119 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Ўзбекистон Республикасининг Германия ва Швейцариядаги дипломатик ваколатхоналари маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада экани маълум қилинди ва маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.

Валле кантони бош прокурори Беатрис Пиллу маълум қилишича, ёнғин шампан ва вино шишалари устига ўрнатилган учқунли фейерверклар паст шифтга жуда яқин олиб борилгани ортидан чиққан бўлиши мумкин. Натижада товуш ўтказмаслик учун қўлланилган махсус кўпик материал тез ёниб, ёнғиннинг жуда тез тарқалишига сабаб бўлган.

Тергов доирасида шифтда ишлатилган материаллар текширилмоқда, шунингдек, ҳодиса бўйича жиноий жавобгарлик масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Расмийлар ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ишларини олиб бормоқда. Жароҳатланганлар орасида 71 нафар Швейцария фуқароси, 14 нафар Франция, 11 нафар Италия, 4 нафар Сербия фуқаролари, шунингдек Босния, Бельгия, Люксембург, Польша ва Португалия фуқаролари бор. 14 нафар жабрланувчининг фуқаролиги ҳали аниқланмаган.

Швейцария Президенти Ги Пармелен ушбу воқеани мамлакат тарихидаги энг оғир фожиалардан бири сифатида баҳолади. Ҳодиса жойи яқинида юзлаб шамлар ёқилиб, қурбонлар хотирасига ҳурмат ифодаланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тоға, амаки, амма ва хола фарзадлари ўртасида никоҳни тақиқланиши қўзда тутилмоқда

Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини янада кучайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Лойиҳага кўра, ён шажара бўйича иккинчи,...

Больше похожих статей

×