Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Чорвоқ шамол электр станциясини қуриш” лойиҳаси бошланган эди. Лойиҳа доирасида 20 МВт қувватга эга бўлган шамол электр станцияси барпо этилиши белгиланган ва қурилиш ишлари жарайонда эканини Энергентика вазирлиги маълум қилди.
Мазкур станция 2026-йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Ишга туширилгандан сўнг, у йилига ўртача 50 миллион кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу эса 15 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради ҳамда атмосферага 22 минг тонна зарарли газлар тарқалишининг олдини олади.
Лойиҳа доирасида барпо этилаётган шамол электр станцияси тахминан 20 мингта хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имкониятини яратади.

