Қозоғистон билан стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли келишувлар тўплами имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнот имзоладилар.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Олий Давлатлараро кенгашнинг геология, нодир ер металларини қазиб олиш, трансчегаравий дарёлар оқимини прогноз қилиш бўйича икки томонлама ишчи гуруҳларни тузиш ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари раҳбарларининг кенгашини тузиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилдилар.

Ташриф давомида яна бир қатор ҳужжатлар имзоланди, жумладан:

– Трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги битим;

– Божхона хизмати ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битим;

– Чегараолди ҳудудларда ерусти радио хизматлари томонидан фуқаролик мақсадларида фойдаланиладиган радиочастоталарни ўзлаштиришни мувофиқлаштириш тўғрисидаги битим;

– Қўшма ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги битим;

– Қўшма инвестиция платформасини яратиш тўғрисидаги ҳадли битим;

– 2026-2027 йилларга мўлжалланган туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;

– Адлия вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Тоғ-кон саноатида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги меморандум;

– Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ва “Ассамблея жастары” жамоат бирлашмаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

– Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

– Тиббий суғурта жамғармалари ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

– Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Остона шаҳар ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик битими;

– “Ўзбекнефтгаз” ва “Казмунайгаз” акциядорлик жамиятлари ўртасида ҳамкорлик битими.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Nukus shahrida Silk Road Uzbekistan xalqaro ommaviy yugurish musobaqalari turkumiga start berildi

29-mart kuni Nukus shahrida Silk Road xalqaro ommaviy yugurish musobaqalari turkumining birinchi bosqichi bo‘lib o‘tdi. Bu tadbir ommaviy va...

Больше похожих статей