-0 C
Узбекистан
Суббота, 27 декабря, 2025

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,160участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 7 ноябрь ҳолатига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2 миллиард сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, «Халқ назорати» платформаси орқали фуқаролардан экологияга оид 62 863 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шуларнинг 60 906 таси ҳал этилган.

Шунингдек, 812 та махсус техника ёрдамида 585 та маҳалла ҳудудидан 14 минг тонна маиший ва қаттиқ чиқиндилар чиқарилиб, полигонларга жойлаштирилган. 8 573 та кўп қаватли уйлар ҳудуди тозаланган, 2 890 туп дарахт парвариш қилиниб, декоратив шакл берилган.

Гидрообъектлар бўйича ҳам ишлар амалга оширилиб, 12 та ҳудудда 10 км сув ҳудудлари, канал ва дарёлар 315 тонна чиқиндидан тозаланган. Шунингдек, 594 та объектда санитария ҳолати текширилиб, аниқланган 365 та камчилик бартараф этилган.

Экологик тартиб-интизомни кучайтириш мақсадида ҳокимлик томонидан “Toza hudud” ва “Toza poytaxt” лойиҳалари доирасида махсус штаб ташкил этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЭКОЛОГИК МУВОЗАНАТ БУГУН ВА КЕЛАЖАГИМИЗ УЧУН ЗАРУР

Президентимиз Олий Мажлисга ва кўп миллатли халқимизга Мурожаатномани тақдим этар экан, экологик мувозанатни таъминлаш, “яшил” энергетика ва сув ресурсларидан...

Больше похожих статей

×