Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,630участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзгидромет» 21-23 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 апрелда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 21 апрелда 22-27 даража, 22-23 апрелда 24-29 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 апрелда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража, 22 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража, 23 апрелда кечаси 9-14 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-22 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража, 23 апрелда кечаси 9-14 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража, 22 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 24-29 даража, 23 апрелда кечаси 9-14 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида...

Больше похожих статей