7.7 C
Узбекистан
Вторник, 13 января, 2026

Тошкент вилоятидаги сойдан қум-шағал қазиб олганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилояти ҳудудидаги Оқсоқота сойидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олганлар 4,5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари Бўстонлиқ туманида экологик назорат тадбирларини ўтказган. Рейд давомида фуқаролар сойнинг оқим бўйлаб чап тарафидан давлат рақами ечиб олинган юклагич ёрдамида қум-шағал аралашмаларини МАN юк машинасига ҳеч қандай рухсатномасиз юклаб бераётгани аниқланган.

Ҳолат бўйича суриштирув жараёнида ҳайдовчилар ушбу жойдан қум-шағал аралашмаларини қазиб олишни И. исмли фуқаронинг оғзаки топшириғига асосан тош майдалаш цехига олиб бориб тўкаётгани ва цехнинг номини билмаслигини маълум қилган.

Воқеа жойига Бўстонлиқ туман ИИБ ЙПХ ходими жалб қилиниб, 1 та юк ташувчи автотранспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳуқуқбузарлар ушбу ҳаракатлари билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонун талабларини бузган. Ҳолат бўйича табиатга 4 млрд 504 млн 378 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Бўстонлиқ тумани прокуратурасига юборилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Аграр соҳада тўловлар агентлиги субсидияларни ажратиш билан шугуланади. “Agrosubsidiya” тизим хизматлари вақтинча тўхтатилган

Аграр соҳада субсидиялаш тизими янгиланмоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрда қабул қилинган “Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини...

Больше похожих статей

×