Самарқанддаги кутубхонада ёнғин содир бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 14 март куни соат 22:50 да Самарқанд шаҳри Шоҳруҳ Мирзо кўчасида жойлашган кутубхонада ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.

«Шунга кўра, 6 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилинди ва воқеа жойига соат 22:57 да етиб бориб, соат 23:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Ёнғин кутубхонанинг маъмурий биносида содир бўлган, оқибатда бинонинг шифт ва том қисми қисман ёниб зарарланган, кутубхонадаги китобларга ҳеч қандай зарар етмаган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда», дейилади вилоят ФВБ хабарида.

Ушбу ёнғин кутубхонанинг маъмурий биносида содир бўлган ҳамда кутубхонадаги китобларга ҳеч қандай зарар етмаган. 

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017–2025 йилларда Ўзбекистон қоғоз саноати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон қоғоз саноатининг 2017–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади. Қоғоз саноати қайта ишлаш саноатининг...

Больше похожих статей