Президент Кувайт ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрида Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё билан учрашув ўтказди.

Кувайтга амалга оширилаётган тарихий ташриф давомида эришилган келишувлар доирасида фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон билан Кувайт ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича олий даражада қарор қилингани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ташқи сиёсий идоралар ўртасида мунтазам маслаҳатлашувларни ташкил этиш ва Самарқанд шаҳрида ўтадиган «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» саммитига биргаликда тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Ташриф доирасида Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан янги ҳамкорлик дастури имзолангани юқори баҳоланди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги, саноат кооперацияси, инфратузилма, туризм ва бошқа йўналишларда лойиҳаларни илгари суриш ҳамда мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан чоракдан кўпроққа ошди

Тошкент, 31 июль 2026 й. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаолликни мунтазам равишда мониторинг...

Больше похожих статей