14 C
Узбекистан
Суббота, 14 февраля, 2026

Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18−19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф доирасида Қирғизистон раҳбари президент Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Томонлар «ўзаро манфаатли барча соҳаларда» ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

«Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, бизнес ва ҳудудлар даражасида кооперация алоқаларини кучайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш, транспорт-транзит соҳасидаги имкониятлардан фойдаланиш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади», — дея аниқлик киритди Ўзбекстон президенти матбуот хизмати.

Икки давлат раҳбарлари Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги маданият кунларининг расмий очилиш маросимида, шунингдек, амалга оширилаётган икки томонлама лойиҳаларнинг онлайн ишга туширилишида иштирок этади.

Бундан ташқари, Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми ҳамда икки мамлакат олий таълим муассасалари ректорлари форуми мазкур ташрифга тўғри келади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навоийда кураш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди

Навоий шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди. Турнирда республиканинг барча ҳудудларидан спортчилар иштирок этди. Беллашувлар якунида биринчи ўринни Тошкент...

Больше похожих статей

×