Сирдарёдаги бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган омборда ёнғин чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Гулистонда жойлашган омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024-йилнинг 1 июнь куни соат тахминан 21:35 ларда Гулистон шаҳар Маънавият махалласида жойлашган лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига зарурий ёнғин-қутқарув автомобиллари ва воситалари жалб этилган.

Содир бўлган ёнғиндан бинонинг том қисми ҳамда бино ҳудудида бўлган иккита юк ташувчи автомобиль қисман зарарланган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 23:35 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ёнғин бартараф этилиши Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Shavkat Mirziyoyev мамлакат фуқаролари, мусулмон уммати ва бутун халқни муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Давлат раҳбари...

Больше похожих статей