Қашқадарёда 2-синф ўқувчисини юк машина уриб юборди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида юк машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўқувчини уриб юборди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 15 май куни содир бўлган.

Камаз юк машинаси Самарқанд-Ғузор автомобил йўлидан ҳаракатланаётиб Кўкдала туманида жойлашган 37-мактаб олдидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда ўқувчи оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Ижтимоий тармоқларда ҳодиса тасвирланган видео тарқалди. Бир гуруҳ ўқувчилар пиёдалар йўлакчасидан ўтмоқчи бўлишганда Нексия тўхтаб уларга йўл беради. Болалар йўлакчадан ўта бошлаганда иккинчи қатордан катта тезликда келган юк машинаси улардан бирини уриб кетади.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Кўкдала туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Shavkat Mirziyoyev мамлакат фуқаролари, мусулмон уммати ва бутун халқни муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Давлат раҳбари...

Больше похожих статей