Хотин-қизлардан ОТМларда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларга тавсиянома бериш учун аризалар қабул қилиш бошланганлигини маълум қилди.

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

  •  ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши (коллеж, техникум дипломига эга бўлиши);
  • тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги (давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида ўқимаётган бўлиши керак);
  • ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши (ўрта махсус дипломини қайси мутахассислик бўйича тугатган бўлса, шу мутахассислик бўйича камида 5 йил ишлаган бўлиши керак).

Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар ариза билан туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳузуридаги Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

1. Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси.

2. Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма.

3. Ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7 июн кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Ишчи гуруҳ хулосаси асосида хотин-қизларга тавсиянома беришга тавсия этиш ёки уни рад этиш тўғрисида 7-10 июн кунлари туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари томонидан қарор қабул қилинади ҳамда уни Оила ва хотин-қизлар қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Ҳар йили 10 июндан 14 июнга қадар Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган қарор ва унга илова қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Қўмита раисининг тавсияномаларни бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

15 июнга қадар тавсияномалар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей