Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонлар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига асосан Термиз ҳайвонот боғида сақланаётган Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенсия иловаларига киритилган ҳайвонлар чиплаштирилиб, улар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги  “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 171-сонли қарори билан Тошкент, Фарғона ва Термиз ҳайвонот боғлари Экология вазирлиги тасарруфига ўтказилган эди. Ҳайвонот боғларининг моддий-техник базасини яхшилаш, сақланаётган ҳайвонларни асраб-авайлаш, уларнинг сонини кўпайтириш мақсадида эса Экология вазирлиги томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

«Ҳайвонларнинг реестери юритилиб, электрон паспорт тизими йўлга қўйилиши жараёнида жониворлар ҳақидаги барча маълумотлар ягона электрон базага киритилади. Бу эса ушбу ҳайвонларнинг муҳофаза этилишини мунтазам назорат қилишга имкон беради», – деди Экология вазирлиги Биохилмахиллик сиёсатини юритиш бўлими бошлиғи Абдурашид Содиқов.

Дастлаб 4 бош  ёввойи ҳайвон, қушлардан 2 та Ўзбекистон Қизил китобига киритилган оқ бошли қумой, чўл бургути ҳамда  туёқлилардан 2 бош ҳайвон – морхўр, Бухоро тоғ қўйига чиплар ўрнатилди.

Маълумот учун, бугунги кунда Термиз ҳайвонот боғида жами 488 бош ноёб ҳайвонлар сақланмоқда. Шундан йиртқичлар 40 бош, судралиб юрувчилар 84 бош, туёқлилар 47 бош ҳамда қушлар 317 тани ташкил этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей