Сурхондарёда бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди: у ўлдирилган ва молхонага кўмилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланган эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Бунгача вилоят ИИБ Даҳан маҳалласида яшовчи 38 ёшли фуқаронинг ғойиб бўлгани ҳақида хабар берган эди. Фуқаро 16 апрель куни уйидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Унинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун 10 миллион сўм мукофот пули ҳам ваъда беришган.

Йўқолган эркакнинг жасади 26 апрель, жума куни Нурли Манзил маҳалласидаги уйлардан бирининг молхонасидан топилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчини қўлга олди. Маълум бўлишича, у жабрланувчидан 40 миллион сўм олиб, қочиб юрган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г,и» бандлари (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда МДҲ давлатларида ҳаво ҳужумидан мудофаа ва дронларга қарши курашни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия,...

Больше похожих статей