Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиб, тасдиқлаш учун мамлакат Сенатига юборди.

Ўзбекистон ушбу ҳужжатни 2023 йилнинг 30 ноябрь куни ратификация қилганди.

Битимга кўра, икки давлат ўртасида ҳамкорликнинг янги механизми – давлат раҳбарлари даражасидаги Олий давлатлараро кенгаш ташкил этилмоқда. Кенгашнинг биринчи йиғилиши жорий йилнинг август ойида Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Шартнома асосида томонлар ҳеч қандай блок ёки иттифоқларда қатнашмаслик, шунингдек, бошқа томонга қарши қаратилган ҳар қандай ҳаракатларда иштирок этмаслик мажбуриятини тасдиқлайди

Шартнома моҳият эътибори билан Марказий Осиё учун ягона ва мисли кўрилмаган ҳужжатдир. Ўзбекистон ва Қозоғистон икки томонлама муносабатларни иттифоқчи давлатлар даражасига кўтарган минтақа давлатлари орасида биринчилардан бўлди.

МАНБА: Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Марказий Осиёнинг ядровий хавфсизлиги масалаларига бағишланган экспертлар муҳокамаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 июнь куни пойтахтда Марказий Осиёнинг ядро қуролидан холи зонаси бўйича Тошкент мулоқоти доирасида «Марказий Осиёнинг хавфсиз...

Больше похожих статей