10.9 C
Узбекистан
Четверг, 20 ноября, 2025

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида биринчи ўзбек ресторани очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида “Ал-Урз ва ал-Кабаб” номли биринчи ўзбек ресторани очилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Манбада қайд этилишича, ресторан Саудия Арабистони аҳолиси ва дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонлар учун ўзбек миллий таомлари, халқимиз анъаналари ва маданияти билан яқиндан танишиш нуқтасига айланади.

Ресторанда мижозларга таклиф этилаётган таомлар миллий услубдаги идишларда тақдим этиляпти. Унинг барча бурчаклари махсус мониторлар билан жиҳозланган бўлиб, уларда хорижлик меҳмонларга мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, шаҳарлари, урф-одатлари, сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги видеороликлар намойиш қилинмоқда.

Мазкур мажмуа Саудия Арабистонидаги ватандошларимиз Аброр Акмалов ва таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий томонидан ташкил этилди. Ташкилотчиларнинг айтишича, ушбу ресторан ўз мижозлари сонини кенгайтирганидан кейин, Жидда ва Маккада филиал очиш режалаштирилган.

Мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари тадбиркорларга ресторанни тарғибот материаллари билан таъминлашга ёрдам бермоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда “EKO NOM” ва “Novator” русумли сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди

“Ўзсувтаъминот” АЖ расмий маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳудудида айрим турдаги сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш амалдаги стандартларга жавоб бермагани сабабли тўхтатилди. Маълум қилинишича,...

Больше похожих статей

×