21.6 C
Узбекистан
Суббота, 20 сентября, 2025

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

2024-йилнинг январь ойида 2023-йилнинг декабрь ойидагига нисбатан Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонларнинг ижара нархларида ўртача 0,2% тушиш ҳамда тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг ижара нархларида 0,5% ўсиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари 2023-йилнинг декабрь ойидагига нисбатан ўртача 1,2% га пасайиб, 395 АҚШ долларини, 2 хонали хонадонларнинг ижара нархлари эса 0,2% га арзонлаб (442 доларни) ташкил этган, лекин шундай 3 хонали уйларнинг ижара нархлари 0,1%га (516 доллар) ҳамда 4 хонали уйларнинг ўртача ижара нархлари 0,4% га (597 доллар) ошган.

Маълумот учун: 2023-йилнинг ноябрь ойидан 2024-йилнинг январь ойигача ўртача таъмирланган 1 ва 2 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари мос равишда 1,5% (401 доллардан 395 долларга) ва 2,2%га (452 доллардан 442 долларга) тушиб келмоқда.

Январь ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 0.16%га қимматлаб, 477 долларни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2 хонали уйлар учун 0.2%га (654 доллар), 3 хонали уйлар учун 1% (791 доллар) ҳамда 4 хонали уйлар учун 0.6% (915 доллар) ни ташкил этган.

Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) усулида тўпланди. Бунда 2023-йилнинг декабрь ойи учун 41.4 минг ва 2024-йилнинг январь ойи чун 52.3 мингта маълумотдан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5% лик квантиллари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар...

Больше похожих статей

×