Президент ижтимоий ҳимоя тизими бўйича таклифларни кўриб чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёевга ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди.

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилиб, ижтимоий хизмат турлари ва кўлами кенгайтириб келинмоқда. 2023 йил 1 июнда давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.

Ўтган даврда Агентлик томонидан ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлиги ва манзиллилиги жойларга чиқиб ўрганилди. Бу жараёнда тизимни маҳалла даражасида адолатли ташкил этиш, тўғри молиялаштириш, оғир аҳволга тушиб қолган одамларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашишда камчиликлар борлиги аён бўлди.

Тақдимотда ушбу муаммоларни тизимли ҳал этишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди.

Уларга кўра, энди маҳалладаги “еттилик” оилалардаги ижтимоий муаммонинг сабаби, уларга таъсир қилувчи омиллар аниқлайди, мавжуд имкониятлар баҳолаб, уларни оғир вазиятдан олиб чиқиш бўйича ижтимоий хизматларни сафарбар қилади.

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёрдамларни оиланинг ижтимоий аҳволини индивидуал баҳолаш асосида кўрсатиш йўлга қўйилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ҳаётга самарали жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция талабларини ҳаётга татбиқ этишни изчил давом эттириш, жумладан, ногиронлиги бўлган инсонларга кўмаклашиш, жамиятга интеграция қилиш, сифатли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Саида Мирзиёева АҚШ махсус вакили билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор...

Больше похожих статей