5.7 C
Узбекистан
Пятница, 21 ноября, 2025

Мактабда ўлик топилган бола ҳақида қўшимча маълумотлар берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаб ҳудудида 3-синф ўқувчиси ўлик ҳолда топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси баёнот берди. 

Унга кўра, 2024 йил 10 февраль куни тахминан кечки соат 20 ларда Юнусобод тумани 259-сонли умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Й.М. кечки назорат олиб бораётган вақтида кўчада ўйнаб юрган болалар келиб, унга мактаб орқасида бола йиқилиб ётганлигини айтган.  

Шундан сўнг Й.Х. мактабнинг орқа томонида болалар айтган жойга зудлик билан борганда тахминан 10-11 ёшлар атрофидаги ўғил бола ҳушсиз ётганлигини кўриб, шу заҳоти “103” рақамига қўнғироқ қилган ва тез тиббий ёрдам машинасини чақирган. Шунингдек, “Собиробод” маҳалласи профилактика инспектори О.О. га хабар берган. Инспектор зудлик билан етиб келган, аммо бола ҳушига келмаганлиги ва тез тиббий ёрдам машинаси кечикаверганлиги сабабли М.Х. болани Тошкент шаҳар 7-шаҳар касалхонасига машинада олиб кетган. Бола касалхонада тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этган.

«Маълумот ўрнида айтиш керакки, бола дарс жараёнида вафот этмаган. Ҳолат шанба куни юз берган, бу куни бошланғич синфларда дарс машғулотлари бўлмайди.

Ҳозирда боланинг вафоти юзасидан Ички ишлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини билдирамиз», дейилади шаҳар ММТБ Матбуот хизмати баёнотида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда эркак шифокорлар сони аёллардан кўпроқ — Cтатистика

Миллий статистика қўмитаси 2025-йил 1-январь ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган шифокорлар тўғрисидаги навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда жами...

Больше похожих статей

×