Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

“Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-71-сон, 13.02.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.

Бунда:

  • субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Агросубсидия ахборот тизими” орқали амалга оширилади;
  • пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади;
  • субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.

Шунингдек, “Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази” давлат унитар корхонаси Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти таркибига ўтказилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Саида Мирзиёева АҚШ махсус вакили билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор...

Больше похожих статей