Энди аёллар ҳам катта сиғимли автобус бошқаришлари мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Энди аёллар ҳам катта сиғимли автобус ва электробусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.  

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотди.  

Шу тариқа аёлларга қуйидаги йўналишлар бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратилди:

— юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш;

— йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш.

Эски нормаларнинг бекор қилиниши билан аёлларга қўшимча касб ва соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бориши учун ҳуқуқий асос мустаҳкамланди. Шунингдек, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш ва катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга аёлларни жалб этиш имконияти яратилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сирдарё вилоятида чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди

Сирдарё вилоятида чиябўрининг одамларга ҳужум қилиши билан боғлиқ ҳолат қайд этилди. Ҳодиса 9 июнь куни соат 17:30 атрофида Гулистон туманидаги...

Больше похожих статей