5.7 C
Узбекистан
Пятница, 21 ноября, 2025

Самарқандда сўнгги 3 кунда айрим истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлари аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 7 – 9 февраль кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Бош прокуратура, ИИВ, ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 5 млрд сўмлик зарар келтирилганлиги маълум бўлди.

Хусусан, Пахтачи туманида “Х.Қ.С.” МЧЖга қарашли иссиқхона табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида 3 млрд 300 млн сўмлик зарар етказилган.

Ургут туманида эса “С.Н.” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехининг трансформатори ўзбошимчалик билан алмаштирилган бўлиб, ушбу ҳолат бўйича 700 млн сўм миқдорида қайта-ҳисоб амалга оширилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда эркак шифокорлар сони аёллардан кўпроқ — Cтатистика

Миллий статистика қўмитаси 2025-йил 1-январь ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган шифокорлар тўғрисидаги навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда жами...

Больше похожих статей

×