7.8 C
Узбекистан
Понедельник, 10 ноября, 2025

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун 8 январ куни Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эрталаб бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 7-12о илиқдан юқори бўлмайди.

9-10 январ кунлари Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кўтарилади. 9 январда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-15° илиқ бўлади, 10 январда ҳарорат кечаси 5-8° илиққача, кундузи 15-18° илиққача, жанубий ҳудудларда 20° илиққача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб республика бўйича туман тушади.

11 январда мамлакатимиз ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқни ташкил этади, шимолда кечаси 3-8° совуққача, кундузи 0-5° илиққача пасаяди.

Пойтахтимизда: бугун эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11о илиқ бўлади.

9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. 9 январда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат 9 январда кечаси 0-2° илиқ, кундузи 12-14° илиқ бўлади, 10 январда ҳарорат кечаси 5-7° илиққача, кундузи 16-18° илиққача кўтарилиши кутилмоқда.

11 январда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° илиқ, кундузи 10-12° илиқ бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди

Жорий йилнинг 7 ноябрь ҳолатига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2...

Больше похожих статей

×