Наманганда газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор 1 млрд сўм жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг “Наманган шаҳаргаз” бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонлари ва соҳа объектларида олиб борилаётган ўрганишлар вақтида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, Янги Наманган туманидаги Ахсикент маҳалласи 1-Комил Ёрматов кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор “Б.А.” кулолчилик цехида газ ҳисоблагичдан ташқари ер остидан яширинча газ қувури тортилган.  

Мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисобланди ва 1 миллиард сўмдан зиёд жарима белгиланди. Ноқонуний уланган қувур пайвандлаш ускунаси орқали тармоқдан ажратилди.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича барча тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Марказий Осиёнинг ядровий хавфсизлиги масалаларига бағишланган экспертлар муҳокамаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 июнь куни пойтахтда Марказий Осиёнинг ядро қуролидан холи зонаси бўйича Тошкент мулоқоти доирасида «Марказий Осиёнинг хавфсиз...

Больше похожих статей