Давлат ташкилотларида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда Конституция кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш дастури тасдиқланди.

Президент фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, жумладан: 

— туман ва шаҳар марказларида “Конституция кўчаси” ташкил этилади;

— журналист ва блогерлар ўртасида “Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақола” танлови ўтказилади;

— янги таҳрирдаги Конституция 3 минг нусхада брайл алифбосида нашр этилади;

— Конституциянинг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилади;

— давлат ташкилотларида “Менинг Конституциям 31 ёшда” шиори остида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади;

— мактаб ўқувчилари ўртасида “Халқ Конституцияси”, “Конституция – бахтимиз қомуси”, “Конституция – келажагим машъали” мавзуларида расмлар ва иншолар танлови ўтказилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Саида Мирзиёева АҚШ махсус вакили билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор...

Больше похожих статей