Миллий университет ҳудудига кираверишга қўйилган “шлагбаум” эътирозларга сабаб бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Талабар шаҳарчасидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳудудига кираверишга  қўйилган тўсиқ (“шлагбаум”) муҳокамаларга сабаб бўлди.  

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хихмати тўсиқ қўйилишидан аввал ҳудудда автомобиллар серқатновлиги натижасида пиёдалар йўлаги бўлишига қарамай айни тиғиз вақтлари пиёдаларнинг автоулов қатнов қисмига чиқиб кетиш ҳолатлари кўп кузатилиб, барча ҳаракат иштирокчиларига анча ноқулайлик туғдирган.

Айтилишича, ушбу ҳудуддан нафақат Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, балки Математика институти, республикадаги энг катта Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети ҳамда уларнинг ҳузуридаги академик лицейлар, шунингдек, хусусий таълим муассасаларининг 50 000 нафарга яқин ўқувчи-талабалари, ходимлари ҳам ҳаракатланади.

Шу каби омиллар сабаб мазкур ҳудудда яшаётган, таҳсил олаётган ва ишлаётган фуқаролар мурожаатлари ҳамда жамоатчилик фикри инобатга олинган ҳолда Олмазор туман Халқ депутатлари кенгаши қарорига асосан жорий ўқув йилининг бошидан ҳудудда автомобиллар ҳаракатланиши чекланган.  

«Йўлга тўсиқ ўрнатиш, ундан ўтишни белгилаш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилмайди. Вазирлик ходимлари барча каби ўз автоуловларини кириб-чиқиши тўсиқдан ташқарида жойлашган вазирлик ҳудудидаги автотураргоҳларга қўйиб, белгиланган йўл ҳаракат қоидаларига риоя қиладилар», —  дейилади Ахборот хизмати хабарида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Синдаров Накамурани мағлуб этиб, номзодлар турнирида ишончли етакчилик қилмоқда

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров номзодлар турнирининг бешинчи турида америкалик Хикару Накамурани мағлуб этиб, етакчиликни ишончли тарзда сақлаб қолди. Партия ўзбекистонлик...

Больше похожих статей