-1.1 C
Узбекистан
Среда, 11 февраля, 2026

Самарқандда 8 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 9 нафар раҳбар ходими жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилоятидаги 8 та туман ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбар ходимлари жаримага тортилди. Улар вакант лавозимларга очиқ танловларсиз ишчи қабул қилишда айбланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова хабар берди. 

Маълум қилинишича, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали томонидан вилоятдаги соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинган. 

Мониторинг давомида 11 та туман тиббиёт бирлашмаларида 22 та ҳолатда мавжуд вакант лавозимларга очиқ танловларсиз ҳамда танлов ғолиби аниқлангунга қадар “в.б.” сифатида ходимларини ишга олиш ҳолатлари аниқланди. Мониторинг натижаси бўйича Булунғур, Жомбой, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Пахтачи, Тойлоқ, Самарқанд туманлари ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг 9 нафар раҳбар ходими жами 23 миллион 100 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди, — дейди агентлик ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова. 

Қўшимча қилинишича, ноқонуний ишга қабул қилинганлар бўйича 22 та буйруқ бекор қилиниб, ташкилотларнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари бошлиқларига интизомий чора қўллаш учун вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Никоҳ шартномасини нотариус орқали очиқ ва қулай тартибда расмийлаштиришнинг янги қоидалари жорий этилди

2026 йилдан никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби аниқ белгилаб қўйилди. Бу янгилик, аввало, оилада мол-мулкка оид масалаларни баҳсга айлантирмасдан, ҳуқуқий...

Больше похожих статей

×